avatar
Куч
268.04
Рейтинг
+102.96

Umarov Sher

Мақолалар

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁН

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

Алишер  Пардаев,

Сурхондарё вилоят халқ таълими

бошқармаси бошлиғи

 

     Мустакиллик йилларида ижтимоий муносабатлар тизимида чуқур сифатий ўзгаришлар амалга оширилиши каби маънавий-маърифий йўналишлар миллий педагогиканинг тармоқ тузилиши инновация хисобига янгиланди. Бугунги кунда эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни замонавий педагогик технологияга ўтка-зишни тақозо этади. Янги методикаларни талаб этадиган ва таълим жараѐнининг таркибий компонентларига айланиб бораётган ва уни ўзининг маълум хусусиятларини жорий этадиган техникавий, ахборотли, полиграфик, аудио-визуал воситалар мавжудки, улар таълим тизимидаги инновацион жараённи реал воқеликка айлантирмоқда.

    Вилоят мактаб ўқувчиларга “менга зарур ва мен буни билишга, уни ҳаётда қўллашга қодирман”, деган даъвати ҳамда ўқитувчиларга уйғотилган “мен янгича дарс бера оламан фақат” деган ички ишонч ҳамда интилишлар самараси ўлароқ таълим тизими ўқув-билув фаолиятига янгича инновацион жараёнини бошдан кечирмоқда.  


Виртуалная лаборатория www.mahorat.uz - наш вклад в рынок педагогического опыта

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

       Бахром  Умаров – ректор  Сурхандарьинский  ОблИПКППК

   

  Инновационное развитие придает образованию основательность и динамизм, обеспечивает его преобразующие социальные функции. Инновационная деятельность осуществлялась и продолжает осуществляться по многим направлениям, затрагивая все аспекты  функционирования  образовательного  учреждения.

     Инноватор не должен замыкаться в себе, для успеха ему необходимо продуктивно работать с коллегами, при возможности устраивая «мозговой штурм» и перекрестное «опыление» идеями. По мнению ученых-исследователей, 80% трудностей в продвижении инновации связано с недостаточным взаимодействием между участниками инновационного процесса.

     Очень часто инновации имеют большую актуальность и могут с успехом применяться далеко за пределами того учреждения, где они были разработаны и апробированы. Кроме того, инновации всё чаще становятся привлекательными с точки зрения инвестиций, что открывает новые возможности для их продвижения. В этой ситуации отчетливо осознаётся и возрастает потребность в активном обмене инновационным опытом между педагогами, учреждениями, регионами.


ВИРТУАЛ МЕТОДИК ХОНА - АХБОРОТ ТАЪЛИМ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ЭЛЕМЕНТИ СИФАТИДА

Sham'i anjuman

 Умаров Баҳром,

Беккулов Алламурат,

 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

 

         Бугунги замонавий шароитда таълим парадигмаси ўзгариши узлуксиз, бутун ҳаёт давомида рўй бериши керак бўлиб, унинг муҳим ташкил этувчилари узлуксиз таълим, шахснинг профессионал сифат ва малакаси шаклланиши жараёнидир. Бу яққол кўриниб турибди, чунки ўқитувчилар томонидан олий таълим муассасасида олинган билим ва кўникмалар мактаб таълими олдида турган янги масалаларни ҳал қилишда етарли бўлмай қолмоқда. Жамиятимиз томонидан ўқитувчи фаолияти ижодий, мустақил, мослашувчан, юқори интеллектуал ва ғоявий потенциалга эга, ижтимоий муҳитга нисбатан юқори профессионал компетентлик ва маданий даражали бўлиши кутилмоқда. Бугун ҳар бир ўқитувчи ижодий фаолиятга тайёр бўлиши керак, чунки бу унинг муваффақияти, таълим хизматлари бозорида керак бўлишининг асосий шартидир. Фақат ўз устида ишлайдиган, мустақил таълим олишга қодир ўқитувчигина ўз устида ишлайдиган ўқувчини тарбиялашга ва фақат рақобатбардош ўқитувчигина рақобатбардош шахс етиштириб беришга қодир. Педагогик фаолият учун қўйиладиган ушбу талаблар сабабли ўқитувчи доимий равишда янги шароитларга мослашишга имконият берувчи ҳамда фан бўйича унинг назарий тайёргарлигини ва педагогик-психологик билимларини такомиллаштиришга йўналтирилган мустақил таълим олишга тайёр бўлишини билдиради. Бу эса, ўз навбатида биринчи ўринга шахснинг таълим олиш фаолиятини рағбатлантирувчи, катталар таълими учун янги технологияларни қидириб топиш ва уни амалиётга жорий этишни олға суради. Ушбу талабларни бир томондан ўқитувчининг жамиятдаги ўз аҳамиятини, юқори шахсий жавобгарлиги ва ҳар қандай ёшда фаол билим олиши кераклигини ҳис этмасдан, иккинчи томондан ўқитувчининг доимий мустақил таълим олиши аҳамиятини оширмасдан бажариб бўлмайди. Шундай қилиб, таълим муассасаларида педагогнинг касбий ривожланишини таъминлайдиган, ижтимоий талабларини қондиришга ва ўз иқтидорини намойиш қилишга йўналтирилган, шунингдек маданий, таълимий, профессионал ва илмий салоҳиятини кўтаришга ёрдам берадиган муҳит ва шароит яратиш кераклиги аниқ бўлиб қолмоқда.


ОЧИҚ ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИДАН ТАЪЛИМДА ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ

Sham'i anjuman

Сарвар МЎМИНОВ,

ЎзПФИТИ

 

   Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, ахборот технологияларни жорий этиш ва таълим самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

   Таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ўқувчи ва ўқитувчиларнинг замонавий билимларини янада бойитишда муҳим ўрин тутади. Буни Президентимиз ташаббуси билан жорий йил 16-17 февраль кунлари пойтахтимизда ўтказилаган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш-мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари ҳам алоҳида эътироф этган эди [1].

Халқ таълими тизимида яратилаётган электрон ахборот-таълим ресурслар “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб ҳунар таълими учун таълим электрон ресурсларига умумий санитария-гигиена талаблари” қоидалари ва меъёрлари (СанПиН №0261-09)га мос равишда яратилмоқда.


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ МАҚСАДЛИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ СТРАТЕГИК МАҚСАДИ

Sham'i anjuman

   Ҳаким РАСУЛОВ, 

ТерДУ,  доцент

 

    Президентимиз И.А.Каримов: “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”[1], — дея таъкидлаган эдилар.

     Мамлакатимизда узликсиз таълимни тубдан ислоҳ қилиш таълим тизимини модернизациялаш, демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш жараёнлари билан узвий боғлиқликдир. Ҳозирги вақтда олдимизга қўйилган мақсад–ёшларда янги ижтимоий онги шакллантиришнинг барча шарт-шароитларини ва механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси турибди. Ижтимоий-гуманитар фанлар, хусусан, миллий ғоя, маънавият асослари, сиёсатшунослик каби фанлар ана шу жараёнга хизмат қилади.

Тег


ШОИРДАН ЎЗ АНЖУМАНИ УЧУН

Блог им. umarov12

     Шеър халқ тафаккур тарзининг тамалида турадиган, қавмнинг қалби қаъридаги қиёсиз қудратни соғлом сақлайдиган, миллий маънавият, миллий ўзлик деган теран тушунчаларнинг тириклигига тиргак тутадиган беназир ва бикир бир воситадир. 

     Улуғ шоир Алишер Навоий яратган бебаҳо инсонпарвар дурдоналар кўркам, беминнат зиё ва юксак санъат намунаси сифатида даврлар сино-видан ўтиб, авлодларга маънавият ва маърифат нурларини таратиб, маҳбуб ва ардоқли мерос, шуур уммонининг хазинаси каби, миллий қомус янглиғ қимматли ва қадрлидир. Зеро, Навоийнинг бадиият, гўзалликка муносабати, нафосат сирларини заковат билан ифодалаган пурмаъно фикрларида инсоннинг мураккаб ҳис-туйгулари ва руҳий кечинмалари, унинг фикр-ўйи ва орзу интилишлари ўз аксини топган.

    Алишер Навоийнинг жозибадор дурдоналари сеҳри ҳамма замонларда ёшларни ўзига ром этиб келган ва улар гўзал, мазмунан рангин ва сержило ҳикматларини бемалол шарҳу маърифат қилган, шунингдек, «камоли касб» этиб, даҳо шоирга тахмис боғлаганлар.

   Навоийни ўқитиш, ўқиш ва ўрганишда ўзига хос ўлчовлар ва миллий қадриятларимизга таянмоғимиз лозим.

OLMANI  OTTI  NIGORIM

 Olmani otti nigorim, «ol»,-dedi

«Olma birla bu ko'ngilni ol»,-dedi

So'rsam ersa olmasini rangini

«Olma rangin ne so'rursan, ol»,-dedi.

*               *                     *                     *

OSHIQ  O'LDUM

 Oshiq o'ldum, bilmadim yor o'zgalarga yor emish,

Olloh-olloh, ishq aro mundoq balolar bor emish.

 

 Qaddig'a el mayli bo'lg'ondin ko'ngul ozurdadur,

Ul alifdin zorlarning hosili ozor emish.

 

 Elga novak urdi, men o'ldim erur bu turfakim,

Jonim etgan resh el bag'rig'a kirgan xor emish.

 

 Rishtakim, muhlik yaram og'zig'a tiktim angladim,

Kim kafan jinsi qirog'idin suvurgan tor emish.

 

 Ko'yi devoridin og'riq tang'a tushgan soyadek,

Sel g'amidin emdi soya o'rnig'a dildor emish.

 

 Jong'a taxvif ayladim tig'i halokidin aning,

Bilmadim bu ishdin ul o'lguncha minnatdor emish.

 

 Ey Navoiy, xo'blarni ko'rma osonlig' bilan,

Kim biravkim soldi ko'z, uzmak ko'ngul dushvor emish.

 

*               *                     *                     *

 LABLARINGKIM  HAYF  ERUR...

Lablaringkim hayf erur teng tutmoq oni qand ila,

Sindirur yuz qand bozorini shakkar xand ila.

 

 Toki hayronmen senga nomus ila itmish ko'ngul,

Telba yanglig'kim, qochar el g'ofil o'lg'ach band ila.

 

 Odam ul soatki jannat ichra avlodin ko'rar,

Ne quvong'ay dam-badam sen nozanin farzand ila.

 

 Qo'y nasihat, zohido, o'tlug' damimdin vahm qil,

Telba it imkoni yo'qturkim, sog'alg'ay pand ila.

 

 Hojatingni elga arz etmakka hojat bo'lmasun,

Xush chiqishsang lahzani bu zori hojatmand ila.

 

 Lablaring hajrinda yur parkandkim bo'lmish ko'ngul,

La'l erur mahlul qon o'rnig'a har parkand ila.

 

 Chun Navoiy ko'ngli sindi, emdi lutfing ne asig'?

Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.

 

*               *                     *                     *

YOQILUR

La'lidin jonimg'a o'tlar yoqilur,

Qoshi qaddimni jafodin yo qilur;

Men vafosi,va'dasidin shodmen,

    Ul vafo, bilmanki, qilmas, yo qilur.

*               *                     *                     *

                                                                          Тайёрлади:  Б.Н.Умаров

ЖАДИДЛАР ВА АЛИШЕР НАВОИЙ

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

Бахром УМАРОВ

Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

 

   Маълумки, Шарқ халқлари тафаккури тарихида чуқур илдиз отган тасаввуф таълимотини яхши билмай туриб, мумтоз адабиётимиз, Алишер Навоий дунёқараши ва адабий меросини барча мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўлиқ ҳолда тўғри, ҳаққоний ёритиб бериш осон иш эмас.

   Тарих ва такдирни ёрқин англаган маърифатпарвар раҳбар Мунаввар Қорининг мактаб таълими борасидаги изланишлари ва уларда кўтарилган таълимий ғоялар худди шу бугунги ҳаётимизга ҳам ҳамоҳангдай туюлади. У «Тараққий» газетасининг 1906 йил 14 июл сонидаги «Бизни жаҳл-жаҳли мураккаб» номли мақоласида адабий таълимни янгиланган ҳолатда, яъни жадидчилик шароит талабига мувофиқ уюштириш, унинг мазмунини тўғри белгилаш ҳақида тўхталиб ўтиб, мактаб нафақат таълим ўчоғи, балки инсонни ҳаётга тайёрлайдиган маскан эканлигини тарғиб этди. Мунаввар Қори ўз давридаги  миллий  мактабларда адабий таълимнинг яроқсизлигини таъкидлаб, болаларнинг қимматли вақтлари зоеъ кетаётганлиги, адабиёт таълимини ҳаётга яқинлаштириш ҳаётий зарурат эканлигини эътироф этди. Шунингдек, мақолада Мунаввар Қори мактаб ишида Навоий ва Фузулий каби буюк сўз соҳибларининг «мушкил манзума» китобларини ўқитишни янгича йўлга қўйиш,  ёшларнинг руҳий ва маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиб, таълим беришни тавсия этади.


ПЕДАГОГНИНГ РЕЙТИНГИ – УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСИ СИФАТИДА

Блог им. umarov12

                                                                                                            Б.Умаров,

   Сурхондарё  ВПКҚТМОИ

     Бугунги кунда бутун дунёдаги халқлар ва миллатларнинг интеграциялашув жараёни жадал тус олмоқда. Таълимни ислоҳ қилиш асносида педагог кадрларнинг касбий маҳоратларини ошириш соҳасида дунёдаги илғор мамлакатлар тажрибасидан ижодий фойдаланишга кучли эҳтиёж сезилмоқда. Бутун дунёда таълим соҳасидаги ислоҳотлар учун кенг йўл очилиши билан биргаликда педагогларнинг узлуксиз ўз устида ишлашлари ғояси стратегия сифа-тида қабул қилинган ва бу стратегия таълим соҳасидаги сиёсатнинг асосини  ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш тизими бош субъекти ва объекти этиб белгиланган шахснинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилаёт-ган эътибор шахсга йўналтирилган ёндашувларнинг тобора кенгроқ жорий этилиши учун муҳим асосларни яратиб берди. Бинобарин, бугунги кунда мамлакатимизда педагог кадрларнинг малакасини ошириш таълим тизимида ўқув-билув жараёнини либераллаштириш муаммосини тадқиқ этиш, унинг услубий асосларини белгилаш ўта муҳим масаладир.     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 феврал-даги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қарорида“Педагог кадрлар учун малака оширишнинг тегишли шаклини танлаш ўқув-тарбия жараёни сифати мониторинги (диагностикаси) натижалари ҳамда ўқув йили мобайнидаги ҳар бир педагогнинг касбий малака даражаси, Давлат талабларига мувофиқ ва педагогнинг ўз хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда педагог кадрларни ички аттестациядан ўтказиш асосида амалга оширилиши керак”, деб таъкидлаб ўтилган бўлса-да, ҳалигача бу масала ўзининг етарлича баҳо-сини олгани йўқ.      Вазирлик томонидан малака ошириш таълими битирувчиларига берилаёт-ган  «Педагогнинг рейтинг дафтарчаси» тингловчиларнинг малака ошириш таълими жараёнида эгалланган билим, кўникма ва малакаларининг натижаси  сифатида баҳоланмоқдаки, бу ҳам ўзининг  мантиқий  ўрнини топмаган.      Қарор мазмунига биноан педагогнинг рейтинг дафтарчаси таълим му-ассасасида юритилиши ва ўқитувчиларга малака ошириш шаклларини бел-гилашда уларнинг малака даражалари методологик асос сифатида белгила-ниши  зарур.       Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизи-мини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қарорида“Педагог кадрлар малакасини оширишнинг ташкил этиш шаклларига ҳамда педагог-нинг малакаси (рейтинги) даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳи-собга олган ҳолда кадрлар буюртмачиси томонидан белгиланадиган талаб-ларга  боғлиқ  бўлади”, деб таъкидланган.Ҳар ўқув йили давомида ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини аниқ-лаш таълим муассасалари жамоаларида соғлом рақобатли муҳитни яратиш, меҳнат бозорини шакллантириш, педагогларнинг ўз ишига масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, бажарган ишларини холис ва одилона баҳолаш, эришилган ютуқларга мувофиқ моддий ва маънавий рағбатлантиришни ташкил этиш, шунингдек, тоифалари бўйича касбий малака даражасига кўра табақалаштирилган ҳолда малака оширишнинг турли шаклларига жалб этиш масалаларига  йўналтириш  ўта муҳимдир.     Ё худ мазкур қарорда педагогнинг ҳар уч йилда бир маротаба билвосита малака ошириш таълимига жалб қилиниши ҳолати ҳам мазкур рейтинг даф-тарчасига қайд этилиши қуйидагича белгиланиб қўйилган:     “Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва қанча да-вом этиши таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бош-қаришга давлат ваколатли органи билан келишилган ҳолда, лекин ҳар уч йилда  камида  бир  марта  белгиланади.” (7.2. Малака ошириш)    “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш нати-жалари тўғрисидаги маълумотлар (шу жумладан билвосита шакллар) ўз вақтида педагогнинг рейтинг дафтарчасида қайд этилади, унинг намуналари ва уни тўлдириш тартиби тегишли таълим турини бошқариш давлат ваколатли  органи  томонидан  тасдиқланади”. (9. Таълим  ҳақидаги  ҳужжатлар)Педагогнинг рейтинги аниқлаш жараёнини индивидуаллаштириш, яъни аниқ бир педагог эҳтиёжига мослаштириш, ундаги педагогик маҳоратнинг замон талабига жавоб бериши, унинг маълум ўлчовларини белгилаб, малака ошириш жараёнини хато ва камчиликлардан халос қилиш, курс тинглов-чилари таркибини белгилашда бир хил билим, маҳоратга эга бўлганлар учун таълим мақсади, мазмуни, шакл ва методларини танлашга эришиш инстру-менти  сифатида қараш лозим.Хулоса, бугунги кунда таълим муассасаларида педагог кадрлар рейтинги натижаларига биноан малака ошириш таълимига жалб этиш, унинг янги моделини амалга ошириш педагогик омманининг потенциал кучларини рўёбга чиқаришда катта аҳамият касб этади, шунингдек, доимий ва тизимли равишда баҳолаш педагогларнинг мотивациялаш (унумли меҳнатга ундаш)га, уларнинг касбий ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этади. 

“PEDAGOGIK ESSELAR SIRTQI ТАNLOVI–2013”

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

  «PEST– 2 0 1 3»       

      Х  А  Б  А  Р  Н  О  М  А

     Мамлакатимиз таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш ижодкор ўқитувчилар ва тарбиячиларни 2013 йилнинг 18-20 апрель кунлари  “Обод турмуш йили” муносабати билан ўтказиладиган “Pedagogik esselar sirtqi tanlovi-2013” (PEST-2013)га иштирок этишга таклиф этамиз.

  Мавзу: «Обод турмуш тарзи – юксак таълим-тарбия асоси».

  Ташкилотчи: Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

  Мақсад: Ёш ўқитувчиларнинг обод турмуш тарзи тушунчасига оид шахсий нуқтаи назарларини аниқлаш, шунингдек, обод турмуш барқарорлигини таъминлашда мактаб ва таълим-тарбиянинг ўрнини белгилаш.

     Педагогик эсселар танлови 2 йўналишда ўтказилади:

ü “Обод турмушимиз  мактаб остонасидан бошланар”,

ü «Ободтурмуш ваўқитувчи”

    Танлов учун тақдим қилинаётган эсселар илгари оммавий ахборот воситаларида нашр этилмаган, оригинал ва бетакрор бўлиши лозим.

  Эсселар 800 та сўздан ошмаган ҳолда ўзбек тили ёки инглиз тилига ёзилган бўлиши шарт.    

   Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman дастурида, 14 ўлчамли шрифтда, А4 форматда 1 интервалда, юқоридан ўнг ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см қолдирилган  ҳолда тайёрланиши  керак.

   Дедлайн: 2013 йилнинг  16 апрель. 

   Танловда  ўтиш муддатигача  35 ёшгача бўлган  ёш ўқитуви ва тарбиячилар ҳамда услубшунос ходимлар иштирок этишлари мумкин.    

  Танловда иштирок этиш истагини билдирган педагог ходимлар эссе ва иловадаги иштирокчи буюртманомасини белгиланган муддатгача esse2013@inbox.uz  электрон почта манзиллари орқали тақдим этишлари лозим.

    Танлов жараёни:

  1-босқич: барча муаллифлик материаллари конкурс талаблари асосида ёзилганлиги (тақдим этилган сана, ҳажми, мавзу билан валидлиги, ишти-рокчи ёши) текширилади.

   Танлов муносабати билан ёзилган эсселар кўрсатилган муддатлардан кечикканда ёки мавзудан айри ҳолда бўлганлиги туфайли рад этганда муаллифларга жавоб хати mobil SMS chat (“mahorat.uz” электрон имзоси билан) орқали йўлланади.  

    2-босқич: Танлов ишида қабул қилинган барча эсселар (ширфланган ва муаллиф кўрсатилмаган ҳолда)  номаълум экспертлар гуруҳига баҳолаш учун берилади.

   Эсселар қуйидаги тартибда баҳоланади:

  •  шахсий ижод даражаси ва материалнинг мустақилик бажарилганлиги (0-30 балл).
  •  мавзунинг тўлиқ  ёритилиши  (0-25 балл).
  •  ғояларнинг конструктивлиги  (0-25 балл).
  •  материалдаги  аниқлик ва теранлик (0-20 балл).

    Танлов қатнашувчиларининг баллари асосида унинг иштирокчилар ўртасидаги ўрни аниқланади.

     Ҳар бир йўналиш учун 3 та совринли ўрин ва махсус дипломлар, қўшимча 10 кишига рағбатлантирувчи мукофот, сертификат ҳамда эсдалик совғалар берувчи махсус ўринлар белгиланган.

    Танлов натижалари институтнинг mahorat.uzсайтининг “Esse tanlovi” бўлимида эълон қилинади.

   “PEST-2013”га оид қўшимча маълумотларни http://mahorat.uz сайтининг “...? Doktor «P» javobi” рукнига мурожаат этиб, жавоб олишингиз мумкин.

Мустақиллик йилларида таълим мазмунини либераллаштиришнинг эволюцион йўли

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

Баҳром Умаров

Сурхондарё  ВПКҚТМОИ

 

     Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш тизими бош субъекти ва объекти этиб белгиланган шахснинг эҳтиёжларини қондиришга қарати-лаётган эътибор шахсга йўналтирилган ёндашувларнинг тобора кенгроқ жорий этилиши учун муҳим асосларни яратиб берди. Бинобарин, муста-қиллигимизнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда мактаб таълим тизи-мида ўқув-билув жараёнини либераллаштириш муаммосини тадқиқ этиш, унинг услубий асосларини белгилаш ўта муҳим  масалага айланган эди.

Бу даврда жамият кишилар онгида янги педагогик тафаккурни шакл-лантиришдек мураккаб жараённи бошидан кечирди. Бу эса янгиланаётган жамият ўз мавқеини мустаҳкамлаб бораётган тарихий шароитда бир томондан мустабид тузумнинг мафкураси таъсири аста-секин кишилар онгидан сиқиб чиқарилаётгани бўлса, иккинчи томондан миллий ғоя ва  миллий  мафкура  кишилар онгига  сингиб  борди.


ҚИСМАТ ЎҚИ ё худ Алишер Навоийнинг ғазали юзасидан бир соатлик суд дарси*

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

       Бахром Умаров,


Сурхондарё вилоят ПКТМОИ


   


     Умумтаълим мактабларида Алишер Навоийнинг йигитлик лирикаси маҳсули бўлган «Жонга чун дермен: «Не эрди ўлмаким кайфияти?» мисраси билан бошланувчи ғазалини ўрганиш ўзига хос педагогик ёндошувни тақозо этади. Чунки мазкур ғазал ишқий-фалсафий мавзуда ёзилган бўлиб, мунозара йўсинидаги шарҳи ҳол, изҳор услубида яратилган. Ғазалда ҳажвий руҳда юзага чиқарилган лирик қаҳрамонннинг ишқий қисмати, кечинмаларини ўқувчиларга етказиш, олдиндан кафолатланган натижага эришиш учун зарурий тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, педагогик мақсадларни мукаммал даражада рўёбга чиқаришда хизмат қиладиган шакл ва усуллар тўпламини иш самарадорлигига етакловчи восита сифатида танлаш ва таълим жараёнига унга риоя этиш ва уни ташкил этишнинг аниқ талабларини ишлаб чиқиш ўқитувчидан катта педагогик масъулиятни талаб этади.      Ўқитувчи дастлаб янги мавзуни ўтган дарс билан  боғлаб, шоирнинг «Қаро кўзим» номли ғазалининг тугалланма байтининг шарҳи билан бошлайди:                           Навоий,  анжумани  шавқ  жон  аро  тузсанг,

Дунё билан топишмоқ кимёси

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

   Баҳром Умаров,

Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

 

         

Бани башар бунёд бўлибдики, бу оламнинг сир саноати ва номукаммаллиги ва тақдири Азални ўзгартириш мумкинлиги, йўқлиги хусусида бош қотиради. Одамизоднинг Ақли ва Кўнгли ана шу азалий ва абадий саволлар жавобларида ҳеж келиша олмаган. Қачонки инсон, ўз жидду жаҳд билан курашган орзусига ўзини муносиб ҳисобласа, у гўёки Худонинг қўлидаги қуролга айланади, мана шу оламга, курраи Заминга ташрифининг асл моҳияти унга аён бўлади. Инсон ўз ҳаётининг  маъносини жуда эрта англайди, тўғрироғи унга шундай туюлади. Балки шунинг учун ҳам одамизод ўз ҳаётининг асл маъносидан бу қадар эрта воз кечар.


Замонавий инглиз тили дарслари

ICT for English teachers
Чет тили

    2013 йилнинг 5-7 феврал кунлари Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 декабрдаги 07/1-840-сонли назорат режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Британия Кенгаши ҳамкорликда “Инглиз тилини ўрганишда замонавий АКТдан фойдаланиш” лойиҳаси доирасида ушбу мавзудаги минтақавий ўқув-тренинг бўлиб ўтди. Ўқув-семинарда вилоят умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 45 нафар илғор тажрибали инглиз тили ва информатика ўқитувчилари жалб этилди. Ўқув-семинарда асосан инглиз тили ўқитув-чиларининг компьютерда ишлаш малакасини ошириш, дарс жараёнида ҳамда касбий малакасини оширишда интернет ресурсларидан самарали фойдаланишларини йўлга қўйиш каби масалаларга  устуворлик  берилди.


Олам “рақси”

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Бани башар бунёд бўлибдики, бу оламнинг сир саноати, номукаммаллиги ва тақдири Азални ўзгартириш мумкинлиги, йўқлиги хусусида бош қотиради. Одамизоднинг Ақли ва Кўнгли ана шу азалий ва абадий саволлар жавобларида ҳеж келиша олмаган. Қачонки инсон, ўз жидду жаҳд билан курашган орзусига ўзини муносиб ҳисобласа, у гўёки Худонинг қўлидаги қуролга айланади, мана шу оламга, курраи Заминга ташрифининг асл моҳияти унга аён бўлади. Инсон ўз ҳаётининг  маъносини жуда эрта англайди, тўғрироғи унга шундай туюлади. Балки шунинг учун ҳам одамизод ўз ҳаётининг асл маъносидан бу қадар эрта воз кечар.


ОИЛАВИЙ МЕҲРДАН БОШЛАНАР ВАТАН ТУЙҒУСИ

Мустаҳкам оила - юрт таянчи

     Юртбошимизнинг «Юксак маънавият—енгилмас куч» асарида «Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади»,  деб ёзган эди.


    Оила мустақил ижтимоий институт сифатида шаклланганидан бошлаб, то истиқлол давримизгача кўп қиррали ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Ҳар бир тарихий даврда оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари хилма-хил мазмун билан бойиб борди ҳамда оила тарихнинг чигалли синовларидан омон ўтиб, жамиятнинг негизи сифатидаги хусусиятини сақлаб қолди.


   Тег <cut> Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида юксак маънавиятни шакллантириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар оилани, жамиятни соғломлаштирувчи куч сифатида одамларни оилага янгича бир кўз билан карашга ундади. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов оила омилига, имкониятларига ало-ҳида тўхталиб, “Ватан туйғуси оилавий меҳрдан бошланади” деб таъкидлаган эди-лар.


    Истиқлол шарофати билан маънавий тикланиш жараёнлари дадил кечаётган мамлакатимизда оила институти ижтимоий ҳаётда тобора мустаҳкамроқ ўрин эгаллаб, фундаментал ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Оила масалаларини илмий-амалий ўрганишда миллий ва диний қадриятларимизнинг аҳамиятига катта эътибор берилиши эса бу борадаги катта имкониятларни вужудга келтирмоқда. Бу имконият оила аъзолари маънавиятини юксалтиришга, уларнинг ҳуқуқий ва тиб-бий онгини шакллантиришга, соғлом турмуш тарзини яратишга хизмат  қилмоқда.


    Оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуури, маънавиятида Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш юмушининг маънавий асосидир. Шу боисдан ҳам Президентимиз И.А.Каримов, “оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш – бугунги кунимиз учун, эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англа-шимиз даркор”, —  дея алоҳида қайд этганликлари бежиз эмас.


Оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват ва оқибат омиллари соғлом муҳитни яратади. Зеро, соғлом тарбия оила аъзолари ўртасида якдиллик, мақсадлар бирлигини юзага келтиради. Акс ҳолда, эса ичдан емирилиш, маънавий инқироз ҳолатлари юз беради, бу эса ҳар қандай ташқи зиёнлардан кўра талофатлироқдир.


      Бугунги кундаги шиддаткор замон учун фарзандларнинг фақат миқдоран кўп бўлиши, уларнинг соғ-омон юришини таъминлашнинг ўзигина етарли бўлмай қолди. Фарзанд тарбияси борасида ғойибдан мўъжиза кутиб туриш, ўзни четга тортиб туриш эмас, балки ўз ҳаётимизни ҳушёрлик билан доимо ўзгартириб боришимиз  лозим.


    Болалар тарбияси борасида катталар учун муҳим бўлган, лекин ҳар кунлик турмуш ташвишларимизда эътибордан четда қоладиган уч қиёсий жиҳат: болаларга меҳр бериш, хонадон учун китоб танлаш ва болалар иштиёқига мойиллик  билдириш  алоҳида аҳамиятга эга.


     Оилада ота-онанинг фарзандлар билан қанча кўп вақт бирга бўлиши, ўзаро мулоқотлар, ўргатилган билим ва касб-корлар меҳр туйғусининг шунча мустаҳкамланишига олиб келади. Маълумки, ҳаётга эндигина кириб келаётган ўсмирда атроф-муҳит, одамларда юз бераётган ўзгаришлар борасида ҳар кунда ўнлаб саволлар, жумбоқли ҳолатлар юзага келади. Ўсмир бундай саволларни вақт дефицити сабабли ота-онага бера олмаганлиги ва малакали жавобга эга бўлмаганлигидан жумбоқларнинг ечимини тасодифий шахслардан, аксарият ҳолларда ўз тенгдошла-ридан излашга мажбур бўладилар. Натижада, кичик ёшдаги болалар, ўсмирлар ҳар томонлама тўғри, жамият ва шахс учун ижтимоий фойдали бўлган малакали жавобларга эга бўлмайдилар. Бунинг оқибатида эса, ёшлар тарбияси муайян издан чиқиб, умумий ахлоқ, миллий анъаналар руҳига зид бўлган ҳолатлар юзага келади.


     Оила муҳитида ота ва оналарнинг фарзандлар тақдири учун фавқулодда масъуллиги масаласи ривожланган барча мамлакатларда доимий равишда кун тартибида туради. Хусусан, Японияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзаро таниш аёлларнинг бир-бирлари билан учрашиб, ўтказадиган суҳбат, мулоқотлари мажмуида ўттиз фоизгача вақт ўз фарзандларининг ўқиш ва ишларидаги аҳволи, йигирма фоиз вақт шахсий такомиллашув, яъни, ўзлаштирган янги касб-корлари, ўқиган китоблари, кўрган фильмлари ҳақида ва фақат йигирма фоизгача вақт таниш-билишларнинг маиший ҳолати, кайфиятлари, соғлиги, турмуш ўртоғининг муаммо-лари масалалари банд этар экан.


     Оилада фарзандга китоб ўқиш, муҳокама қилиш, қандай ўқиш кераклигини маслаҳат бериш юмуши ва ота-оналарнинг китоб танлаш маҳорати алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, китоб мутолааси билан ўтган ҳаёт-фикрлар гўзаллиги билан ошно бўлиш, маданий бойликдан ҳузур қилиш, ўз-ўзини юқори кўтаришдир. Эндигина китоб дунёсига қадам қўяётган болаларнинг қўлига савияси паст, зери-карли китоб тушиб қолса, китобга меҳри уйғонмасданоқ қизиқиши сўниб қолади. Уй кутубхонаси ундаги қимматли китоблар сони билан эмас, балки китобларнинг илмий ва бадиий қиммати, оила аъзоларининг қизиқишларини қониқтириши  билан  белгиланади. 


     ХХI аср техник юксалишлар асри бўлса-да, болалар билан самимий туйғулар, гўзал нарсалар, ахлоқ  меъёрлари  ҳақида  суҳатлашиш  аҳамиятлидир. Уларга  ўзимизнинг иқтисодий муаммоларимгиз, ижтимоий мавқеимиз нуқтаи назаридан эмас, энди дунёни англаб, унга нисбатан муайян муносабати шаклланаётган шахс сифатида эътибор бериш керак бўлади. Шунда болаларнинг ҳам алоҳида оламларга ўтиб, ўз қобиғига ўралиб яшашларига ҳожат қолмайди.


    Инсоният тарихида ҳайрат чўққисида энг узок турган кашфиётлардан бири бу компьютер ва интернет бўлса, ажаб эмас. Алҳол, болаларни компьютердан «ажратиб олиш» муаммоси кўплаб мамлакатларда кун тартибидаги масалага айланган. Масалан, Буюк Британия мактабларида жорий йилдан ўкув дастурига янги фан киритилди. Бу Бахт дарсидир. Ушбу фаннинг асосий вазифаси болаларни ўзига ишониш, ташқи дунё мураккабликларига бардош беришга ва тушкунликка тушмас-ликка ўргатишдир. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтда инглиз мактаблари ўкувчилари орасида тушкунликка тушиш ҳоллари ҳақиқий эпидемияга айланган. Шунинг учун ҳам барча давлат мактабларида психологлар махсус ишлаб чикилган дастур бўйича бахт дарсларини ўтишга қарор қилишди.


     Бугунги кунда компьютерга биринчи навбатдаги кўнгилочар восита, деб қараладиган бўлиб қолди. Айниқса, болалар компьютерга кўзи тушган заҳоти дарров «ўйинлари борми?» деб сўрашади. Чунки, компьютер ўйинлари жуда мураккаблашиб, болалар учун ниҳоятда қизиқарли бўлиб кетган. Фарзандларимиз у ердаги ўйинларни ғоятда чаққонлик, усталик билан ўйнашини кўриб, қойил қоламиз. Бироқ, ўйинни зўр ўйнаган бола компьютерда ишлашни ҳам яхши билади, дегани  эмас.


     Биз ота-оналар фарзандларимизнинг ушбу қизиқиш мотивини ўз мақсадлари-мизга “бўйсиндиришимиз” лозим. Масалан, дўконларимизда таълимий-мультимедиали воситалар ҳам оз эмас. Жумладан, турли ёшдаги болалар учун мўлжалланган “Инглис тилини мустақил ўрганиш” мультитренерлари, “Алифбо” ва “Алжабр” тринажёрлари, муайян синфлар учун фанлар бўйича электрон дарсликлар ёки фикрлашни ривожлантирувчи ва боланинг ижодий қобилиятларини ўстирувчи ўйинлар билан ишлашга ундаш ўз  самарасини беради.           


      Бир қарашда унча ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли туюлмайдиган мазкур қиёсий таҳлил ота-оналарнинг ўз фарзандлари тарбияси, уларни катта ҳаётга мақсадли тайёрлаб бориш ишларидаги ўрни, қолаверса, мамлакатнинг умумий тараққиёти ҳолатига  бўлган бевосита ҳамда билвосита таъсирини белгилаб беради.


      Бойсунлик кексалар айиқ уйланган Тиниқой исмли қиз тақдири ҳақидаги чўпчакни ўзига хос иштиёқ билан айтиб берадилар. Олис тоғли қишлоқда Тиниқой исмли чиройли қиз яшарди. Вояга етган қиз шу ернинг танти полвонларига бўйин бермади. У бир куни тоққа ревоч тергани чиққанида бир катта айиқнинг қўлига тушади. Айиқ уни кўтариб олиб қочибти-да, ғорига элтиб, ўзига хотин қилибди. Ойдан-ой, кундан-кун ўтиб, келинчак айиққа ўғил туғиб берибди. Айиқ овга кетар экан, Тиниқой эса ғор оғзига урчуқ йигириб ўтирар эди. Бир куни Тиниқойнинг қўлидан калаваси тушиб кетибди. Калава думалай-думалай сой бўйига етибди. Бу вақт Тиниқойнинг туғишган акаси соҳилда янтоқ уриб юрарди. Йигит калавани қўлига олиб: “нима сир бор экан тепада”, — деб тоққа чиқиб борибди. Қараса, синглиси ўтирганмиш. Қучоқлаша кетибди. Тиниқойнинг айиқдан бўлган боласини шу ерда ўлдирибди. Кейин эса синглисини қишлоғига олиб кетибди.


      Айиқ хотинини излаб қишлоққа тушганида, уни ҳам ўлдирибди. Тиниқой ўз қишлоғида яшайверибди. Бечора Тиниқой дунёдан тоқ ўтибди. У ҳар куни томга чиқиб, урчуқ йигириб ўтирар экан-да:


                         Аюв*  бўлсаям  бойим**  эди,


                        Аюв   бўлсаям  болам  эди. — деб  куйларкан.


     Ҳа, Тиниқойнинг қўшиғи мазмунида Ватан соғинчи ва оила меҳрининг тўлғоғини ҳис этамиз. Зеро  оила покиза тўйғулар ила шарафланган,  Ватан эса, ҳар бир кишининг ўз қалбидан, виждонидан бошланади.


 


Баҳром  Умаров,


Сурхондарё вилоят ПККТМОИ ректори в.б.