avatar
Куч
268.04
Рейтинг
+102.96

Umarov Sher

Мақолалар

Муҳокамада виртуал лабораториялар

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

     Жорий  йилнинг 23 январ куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази орқали Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида таҳсил олаётган малака ошириш таълими иштирокчилари учун “Мактаб таълимида кимё-биология фанларини ўқитишда виртуал лабораториялардан фойдаланишнинг услубий асослари” мавзусида on-line мулоқот ташкил этилди. Видеомулоқот ишида марказ директори Шарифжон Эргашев модераторлик қилди ва унда 72 нафар таълим тингловчилари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари мактаб таълимида кимё-биология фанларини ўқитишда электрон ресурслар ва виртуал лабораториялардан фойдаланиш, www.uzedu.uz, www.multimedia.uz, www.eduportal.uz каби  веб-сайтларидаги мавжуд виртуал ресурсларидан таълим жараёнида қўллашнинг ташкилий ва услубий асослари ҳақида фикр алмашдилар. Малака ошириш таълими тингловчилари электрон ресурслардан фойдаланишда ўқув-билув жараёнида вужудга келадиган қийинчиликлар ва уларни бартаф этиш йўллари ҳақида ўзаро мулоқот қилдилар.




“АКТ ҳолатини баҳолаш: изланишлар ва ечимлар”

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   Сурхондарё вилоят ПКҚТ ва МОИда жорий йилнинг 17 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилнинг 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси борасида “АКТ ҳолатини баҳолаш: изланишлар ва ечимлар” мавзусида ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ходимлари иштирокида амалий-ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида 123 нафар масъул ходимлар ва шу соҳага қизиқувчи педагоглар қатнашдилар.




Kun mavzusi

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ


Бир ватан қурсак аҳил жаннат қолар биздан кейин,


Ноиноқ бўлсак агар иллат қолар биздан кейин.


 


Энг улуғ мақсад ила қудрат бўлолсак энг йирик,


Ақлимизга ҳаммада ҳайрат қолар биздан кейин.


 


Меҳнату илму ҳунар кашфу камолот асли бахт,


Шунга ғайрат айласак ибрат қолар биздан кейин.


 


Олам аҳлин барчасин иззат этолсак-неки ирқ,


Ўзгада бу ўлкага ҳурмат қолар биздан кейин.


 


Асрабон тинчликда юртни айласак бу элни бой,


Хамсаю достон, мақом- санъат қолар биздан кейин.


 


Тоза қондан тоза фарзандлар ўнар, э дўстимо,


Тоза бўлсак тоза бир миллат қолар биздан кейин.



Чет тилидан тажриба-синов

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

    Сурхондарё вилоят педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2014 йилнинг 11 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги  «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган умумий ўрта таълимнинг 2-синфи учун  чет тилларидан янги давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик мажмуалари (дарслик, ўқитувчи китоби, мультимедиа иловалари) лойиҳалари бўйича умумтаълим муассасаларида жорий йилнинг январ-март ойларида тажриба-синов ишларини йўлга қўйиш мақсадида «Чет тилидан тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг услубий асослари» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида чет тиллари ўқув дастурлари, дарсликлар мажмуаларини 2-синфда тажриба-синовдан ўтказиш бўйича таянч мактаблар ва экспериментатор ўқитувчилар ва масъул методистлар ҳамда илмий раҳбарлар, шунингдек, малака ошириш таълими тингловчилари қатнашдилар.



Ўқувчиларга ахборот маданиятини шакллантириш

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

                                                                Беккулов Алламурат, 


                                                         Сурхондарё вилоят  ПКҚТМОИ


                      


   XXI аср юқори компьютер технологиялари асридир. Бугунги куннинг замонавий ўқувчиси электрон маданият дунёсида яшаяпти. Ахборот маданиятини шакллантиришда ўқитувчи-нинг вазифаси ўзгармоқда – у ахборот оқими координатори бўлиши керак. Тараққиёт билан бир хил қадам ташлаётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги бугун ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишга техник ва психологик жиҳатдан тайёрдир.



Медиатаълим-ўқув самарадорлиги муҳим омили

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

 


    Ахмад Рахматуллаев,


ТерДУ ўқитувчиси, доцент


 


      XXI аср – юксак интеллетуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассислар асри. Чунки интернет, телевидение, кино, радио, видео, телефон ва бошқа алоқа воситалари жуда тез жадаллик билан ривожланиб бормоқда.


   Медиатаълим интерфаол ўқувчига индивудиал таъсир этадиган усул сифатида таълим жараёнига жадал суръатлар билан кириб келмоқда. Медиа-таълим ўқувчини мустақил фикр юритишга, ижодкорлик фаолият-ларини ривожлантиришга, ахборот олиш, уни қайта ишлаш умумлаштириш, хулоса чиқаришга ўргатади.


    Медиатаълим қанчалик мустаҳкам бўлса, ўқувчи дунёқараши, интел-лектуал салоҳияти шунчалик ривожланади ва камол топади. Бу эса миллий истиқлолимиз шарофатидир.



Ракамли ресурслардан электрон мактаб сари

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

                                                    Баҳром   Умаров,


 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ


Алламурод Беккулов,


катта ўқитувчи


 


         Тажрибалар натижасида биз олган билимлар унинг қаерда олинганлиги ва қайси шароитларда кўпроқ фойдаланилишига боғлиқ ҳолда ривожланиши аниқланган. Шунинг учун таълим жараёнида таълим бериладиган муҳит таъсирини ҳисобга олиш керак бўлади. Биз яшаб турган муҳит босқичма-босқич рақамлига айланмоқда. Рақамли жамият ҳақида халқаро саммитларда давлатлар раҳбарлари гапиришмоқда ва сайловлар тизимини интернет орқали апробациядан ўтказишмоқда, дунёдаги катта корпорациялар виртуал офислар яратишмоқда ва бошқалар. Энг асосийси эса, замонавий болалар ўзларини “рақамлар” оламисиз тасаввур қила олишмайди.Телефонлар, портатив компьютерлар, рақамли телевидения  шулар  жумласидандир.



Ўқитувчилик касб эмас

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

 Дарсда ўқувчилардан табассумингизни, очиқ чеҳрангизни қизғанманг, ахир улар сиздан фақат билим эмас, балки инсоний муносабатларни ҳам кутади.


   Дунёда шундай бир касб эгаси борки, доим у кузатувда бўлади. Яна унинг фаолиятида учрайдиган айрим кўринишлар намуна бўлади ёки унга тақлид қилинади. Унинг юз қиёфаси, имо-ишоралари, хатти-ҳаракатлари, нутқи, нотиқлиги, кийиниши, умуман барчасини ҳар биримиз кузатамиз ва баҳолаймиз.


   Демак, бу фаолият тури билан шуғулланадиган инсонлар ҳаммага ўрнак бўларкан, агарки улар маънавий-ахлоқий томондан шунга лойиқ бўлсалар.


    Биз тилга олган инсонлар нима учун бунчалик эъзозланади, ҳурмат қилинади, қадрланади, сабаби тез ўзгарувчан ҳолатларда турли хил кўринишдаги хатти-ҳаракатлар ўсиб келаётган авлодга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ҳа, тарбияланаётган ёш авлод бундай ҳолатларга учраганда кимга мурожаат қилади, кимдан тушунтиришни сўрайди, албатта, бу муаллим. Негаки, айнан Сиз, азиз муаллим, ибрат намунаси бўлиб, боланинг ҳам ички дунёсини, ҳам маданиятини, ҳам уларни намоён этиш усулларини тарбиялайсиз.


  Бундай ибрат бўлиш ўқитувчи имижига боғлиқ. Имижни яратиш ҳар бир инсоннинг ўзига муносабатидан бошланади. Имижга бўлган муносабат қандайлигидан қатъий назар у ҳар бир педагогда мавжуд.


  Ўз имижи устида ишлаш, аввало, ташқи кўринишда, ўзини тутишда, турли имо-ишораларни қўллашида, муомала маданиятида намоён бўлади.


   Албатта, муаллим тақлид учун намуна. Психологларнинг фикрича, таассуротнинг шаклланиши учун бир неча сониялар кифоя қилар экан ва у ҳақида «Менга ёқади», «У жудаям ёқимтой» сингари номуқим тўхтамга келиши мумкин. Муқим фикр эса 30 сониядан 40 дақиқагача бўлган муддатда шаклланар экан. Бу вақт эса педагог ўз ролини қойилмақом ўйнаши ёки муваффақиятсизликка учраши учун етарлидир.


  Муаллимга имижини яратишда арзимас нарсалар бўлмайди. Олимларнинг таъкидлашича, педагогнинг ижобий қиёфаси ва жозибаси ўқувчиларга психотерапевтик таъсир ўтказади ва таълим самарадорлигини оширади.


   Муаллимнинг ижобий қиёфаси ва жозибасидан ташқари овоз – имижнинг товушли ифодаси ҳамда табассум ва самимий нигоҳи мулоқотга имкон яратишини билиши зарур.


   Биз биламизки,қаттиққўл ва талабчанлик ёки мулойим ва меҳрибон бўлиш — ҳар бир ўқитувчининг хоҳиши, бунда асосан, хулқ-атвор ва ҳаракати билан бола руҳиятига зарар етказмаслиги, аксинча унга намуна бўлиши даркор. Агар дарсларингизда сизни қаноатлантирмайдиган ҳолатлар бўлса, бу шахсингизни такомиллаштиришга рағбатлантирадиган яна ва яхши жиҳатларни излаётганингизни ва энг асосийси, тўғри йўлда эканлигингизни англатади.


  Хулоса, ўқитувчилик бу жасорат. Ўқитувчилик касб эмас, балки ҳаёт тарзидир.


Инглиз тили билимдони танлови

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жорий йилнинг 21 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган  вазифаларни амалга татбиқ этиш, вилоят умумтаълим мактабларида инглиз тили фани бўйича иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, улардаги ноёб фазилатларини янада ривожлантириш мақсадида “Инглиз тилининг энг яхши билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.


    Унда вилоятимиз умумтаълим мактабларининг 112 нафар чет тили билимдонлигига даъвогар ўқувчилар қатнашдилар. Бир йилда икки марта, уч босқичда ўтказиладиган ушбу кўрик-танловда ўқувчилар нотаниш мавзу асосида компьютерда ижодий матн яратиш (50 балл) ва матнни ўқиш, таржима қилиш ва гапириб бериш (50 балл) шартлари бўйича беллашдилар.


 


   Танловнинг 3-босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ғолиблар ҳамда фаол иштирок этган:


   VIII-синф: 


     Баратов Аслиддин (Денов туманидаги 16-ИМИ), Ахмедов Самардар (Қумқўрғон туманидаги 3-мактаб) Саидахмедов Ойбек (Сариосиё туманидаги 2), Ахмедова Мадина (Денов туманидаги 74-мактаб), Курбонова Шахло (Қумкурғон туманидаги 11-ИМИ), Мухиддинов Сирожиддин (Бойсун туманидаги 3-мактаб), 


   IX-синф:


   Шарипова Маъмура (Жаркурғон туманидаги 21-мактаб), Давлатова Рухшона (Узун туманидаги 6-ИМИ), Уринова Насиба (Термиз шахри 4-ИМИ), Зикирова Моничехра (Денов туманидаги 5 ИМИ), Ёдгорова Мукаддас (Узун туманидаги 3-ИМИ), Рузиева Дилноза (Ангор туманидаги 1 мактаб) каби ўқувчиларга диплом ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.


   Танловда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларига вилоят халқ таълими бошқармасининг «Фахрий ёрлиғи» топширилди.


   - Менинг шогирдим Мухиддинов Сирожиддин танлов натижаларига биноан3-ўринга лойиқ деб топилди. Шогирдим натижасидан хурсандман. Мактабимизда салоҳиятли ўқитувчиларимиз билан биргаликда «Learning English» тугарагини ташкил этганмиз. Бугунги кунда чет тилларини ўрганишга ихтисослашган тўгарагимиз фаолияти кизғин паллада. Бу борадаги ютукларимиз салмоғини ошириш келгусидаги устувор вазифаларимиздандир,—дейди Бойсун туманидаги 3-мактабнинг олий тоифали ўқитувчиси Рофи Рамазонов.  



 Эслатиб ўтамиз, мазкур кўрик танлов таъсисчиларнинг мустақил ташаббуслари самараси ўлароқ ўтказилди. 



Матбуот кунлари

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

     Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жорий йилнинг 20 ноябр куни Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги педагогик нашрларининг ходимлари билан матбуот куни бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг матбуот хизмати ходими Ҳасан Мўминов, вазирлик муассислигидаги газета ва журналларнинг муҳаррирлари, жумладан, “Маърифат” газетаси муҳаррири ўринбосари Акмал Исмоилов, “Тил ва адабиёт таълими” журнали бош муҳаррири Баҳодир Жовлиев, “Физика, математика ва информатика” журнали муҳаррири Комижон Турсунов ҳамда вилоят халқ таълими тизимида фаолият юритаётган мутахассислар, журналистлар ҳамда ижодкор ўқитувчилар, шунингдек, малака ошириш таълими қатнашувчилари иштирок этди. Тадбирни вилоят зиёлиларининг «Маънавият гулшани» газетаси муҳаррири Норқувват Тўраев олиб борди. Ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз таълим соҳасида амалга ошираётган улкан ислохотлар ва бу кенг кўламли ишларнинг матбуот нашрларда ёритилиши, борасида сўз юритилди. Шунингдек, бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги газета ва журналларда берилаётган материаллар ҳақида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Хусусан, таҳририят ва ўқувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, уларнинг мақолаларини, дарс ўтиш тажрибалари билан матбуот орқали ўртоқлашиш борасида келишиб олинди. Тадбир давомида вазирликнинг Ахборот хизмати раҳбарлари томонидан мавзу юзасидан атрофлича ахборотлар тақдим этилди ва институтнинг малака ошириш таълими иштирокчиларининг қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар берилди.


   Матбуот тадбирида фаол иштирок этган иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


     Мазкур тадбир малака ошириш таълими қатнашувчиларига катта қизиқиш уйғотди.



 


 


Электрон таълимда инглиз тили

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

    Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти жорий йилнинг декабр ойида “Электрон ректорат” орқали малака ошириш таълими иштирокчиларининг уяли алоқа телефонларга жўнатиладиган электрон SMS-хабарлар ёрдамида инглиз тилини ўрганиш лойиҳаси ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.


 


Бу ҳақида институт маъмурияти вилоят халқ таълими бошқармасининг мактаб таълимида хорижий тилларни ўрганиш самарадорлиги ва таълим сифатини таъминлашга қаратилган тадбирларга бағишланган ҳайъат мажлисида хабар қилди.


    


Унинг сўзларига кўра, «SMS орқали инглиз тили» деб номланувчи лойиҳа доирасида институт тингловчилари мазкур хизматга обуна бўлган ҳолда ўзларининг инглиз тили бўйича билимларини такомиллаштириш имкониятига эга бўладилар. Электрон хабар орқали келадиган саволлар интерфаол тарзда инглиз тилини  ўрганишга  қаратилган.


  


Малака ошириш таълими тингловчиларининг алоқа телефонларига институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган грамматик мавзуларни экспресс ўрганишга оид 10 та видеодарснинг мобил версиялари юклаб берилиб, ҳар куни SMS орқали ихчам энг кўп маънолари билдирилган advanced босқичидаги 7 та луғат ва сўзлар ўрганувчилар учун юборилади.


“PIО-2013” - муваффақиятлар академияси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жорий йилнинг декабр ойида http://mahorat.uz/ сайтида ўтказиладиган навбатдаги педагогик интернет олимпиада (“PIО-2013”)нинг саралаш босқичи бошлаб юборилди. Ташкилий қўмита  қарорига биноан “PIО-2013” логотипи  тасдиқланди.  


 


“PIО-2013”нинг саралаш босқичи шартига кўра даъвогарлар педагогик эссе тақдим этиш талаб этилади. Танловда жамоавий ва индивидуал тартибда иштирок этиш мумкин.  Саралаш босқичида 50 баллдан юқори баҳоланган барча педагогик эссе муаллифлари 2013 йилнинг декабр ойида mahorat.uz/сайтида ўтказиладиган “PIО-2013”-педагогик интернет олимпиадага иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


      Эслатиб ўтамиз, илк маротаба педагогик интернет олимпиада  будан икки йил аввал -“PIO-2011” ўтказилиб, педагогик жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинган эди.  “PIO-2011” интернет олимпиадаси қатнашувчиларнинг билим ва кўникмалари 4 шарт: “Заковат саволари”, “Педагогикадан масалалар”, “Психологиядан масалалар”, “Педагогик конструкторлик ишлар” (дарс ишланмаси ёки мультимедиа маҳсулоти)  бўйича 100 баллик тизим асосида баҳоланди. On-line тизимида 3 кун мобайнида ўтказилган педагогик интернет олимпиадада 221 нафар якка тартибдаги иштирокчи ҳамда 14 та педагогик жамоа  қатнашдилар.


      “PIO-2011”  натижаларига биноан


ЯККА ТАРТИБДАГИ ИШТИРОКЧИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҒОЛИБЛИК:


1-ЎРИН. Ашурова Гулчеҳра – Термиз шаҳри 13-мактаб ўқитувчиси


2-ЎРИН. Назарова Нигора–Шеробод туманидаги 17 мактаб ўқитувчиси


3-ЎРИН. Мирзаев Хуршед Бобораҳимович– Узун туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси


 


ЖАМОАВИЙ ИШТИРОК ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҒОЛИБЛИК:


1-ЎРИН. Сариосиё тумани 7-мактаб жамоаси


2-ЎРИН. Узун туманидаги 26-мактаб жамоаси


3-ЎРИН. Ангор туманидаги 3-сон ихтисослшатирилган мактаб-интернати жамоасига насиб этган  эди.


        Батафсил:   http://www.fikr.uz/posts/Surxondaryo_PKQTMOI/12090.html

Интернет ва ёшларнинг маънавий тарбияси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Замира  Сафарова,


Сурхондарё  вилоят  ПКҚТМОИ


“Ижтимоий  фанлар ва маънавият


  асослари" кафедраси  катта  ўқитувчиси


 


 


       Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, «ХХI аср шиддаткор тезликлар асри, ахборот ва ахборот технологиялари асри, интеллектуал ресурслар, юксак технология ва замонавий билимлар инсоният тараққиё-тининг асосий ва ҳал қилувчи омилига айланаётган даврдир».


    Ахборот соҳасининг тез суръатлар билан ўсиши, уни автоматлаштириш усулларининг шиддат билан ривожлантирилиши компьютерларнинг ярати-лишига ва кишилик ҳаётининг турли соҳаларини компьютерлаштиришга олиб келди. Бу эса ўз навбатида бугунги кунда ғоятда тезкорлик билан ўсиб бораётган “Ахборотли жамият” назариясини майдонга келтирди.



anjuman

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

WWW.MAHORAT.UZ– VIRTUAL  OLAMNING  ZAMONAVIY  IMKONIYATLARI  


 




 


Олий  ўқув  юртлари  профессор-ўқитувчилари ва  ўрта  махсус  касб– ҳунар  тизими, умумтаълим мактаб  ўқитувчилари,  тадқиқотчи олимлар  ва илмий  изланувчилар


                                  Д  И  Қ  Қ  А  Т  И  Г  А !


 


*    *    *    *    *    *


 


«Музей  педагогикаси:  янги  илмий суҳбатлар» мавзусидаги   III  интернет  конференция


Х А Б А Р Н О М А С И


  Анжуман ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.


 Анжуман ўтказиш жойи ва муддати: http://mahorat.uz   портали  Anjumanlar “Saroyi”. 2013 йил  14  декабрь.


Дедлайн: 2013 йил  20 ноябрь.


Тадқиқий  муаммолар:


  1. 1. Таълимий-маданий фаолиятнинг педагогик-психологик асослари.
    1. 2.  Музей  ва  мактаб.



    Тезислар матни қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:


        Мақола ва тезислар матнининг ҳажми 1-4 бетгача электрон вариантда, “MS WORD 2003” редакторида “Times New Roman” (ўзбек тилида) шрифтида 1,5 интервалда, ўлчамлари А-4 форматида, 210-297 мм бўлиши керак. Варақнинг чап томонидан 3 см, юқори ва пастдан 2,5 см, ўнг томонидан 1,5 см. жой қолдирилиши керак.


2. Мантдаги иллюстрациялар рангли тасвирда тақдим этилиши лозим.



www.bond.uz

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

ПЕДАГОГИК  ИНДУСТРИЯ


 


Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини  ошириш  институтининг  mahorat.uz/


 


Doktor  «P»   ТАҚДИМ  ЭТАДИ!


 


http://www.bond.uz  сайти  янгиликларига  обуна  бўлинг!


 


 


www.bond.uz10куничида инглиз  тилини  гапиришни  ЭКСПРЕСС  ўрганиш ва бошқа янги имкониятлар.


 


              Энди www.bond.uz  Сизни нафақат тил ўрганиш, балки шахсий ривожланишингиз учун янги имкониятларни тақдим этади.


  • “Ҳаёт берган лимонлар”,
    • “Менинг 99 камчилигим”,

    • “Кучли одам” маслаҳатларига қулоқ  тутинг!




 “ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...” дан  янги имкониятларни билиб олинг!


/> www.bond.uz  — СИЗНИ БИРГА УЛҒАЙИШГА ЧОРЛАЙДИ!


 


...? Doktor «P»  ва  Сурхондарё  ВПҚТМОИ маъмурияти                                                                

ПЕДАГОГНИНГ МАЛАКА ШАХОДАТНОМАСИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Баҳром Умаров,


Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ ректори в.б.


 


      Бугунги кунда бутун дунёдаги халқлар ва миллатларнинг интеграциялашув жараёни жадал тус олмоқда. Таълимни ислоҳ қилиш асносида педагог кадрларнинг касбий маҳоратларини ошириш соҳасида дунёдаги илғор мамлакатлар тажрибасидан ижодий фойдаланишга кучли эҳтиёж сезилмоқда. Бутун дунёда таълим соҳасидаги ислоҳотлар учун кенг йўл очилиши билан биргаликда педагогларнинг узлуксиз ўз устида ишлашлари ғояси стратегия сифатида қабул қилинган ва бу стратегия таълим соҳасидаги сиёсатнинг асосини  ташкил қилади.



     Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш тизими бош субъекти ва объекти этиб белгиланган шахснинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилаёт-ган эътибор шахсга йўналтирилган ёндашувларнинг тобора кенгроқ жорий этилиши учун муҳим асосларни яратиб берди. Бинобарин, бугунги кунда мамлакатимизда педагог кадрларнинг малакасини ошириш таълим тизимида ўқув-билув жараёнини либераллаштириш муаммосини тадқиқ этиш, унинг услубий асосларини белгилаш ўта муҳим масаладир.


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қарорида “Педагог кадрлар учун малака оширишнинг тегишли шаклини танлаш ўқув-тарбия жараёни сифати мониторинги (диагностикаси) натижалари ҳамда ўқув йили мобайнидаги ҳар бир педагогнинг касбий малака даражаси, Давлат талабларига мувофиқ ва педагогнинг ўз хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда педагог кадрларни ички аттестациядан ўтказиш асосида амалга оширилиши керак”, деб таъкидлаб ўтилган бўлса-да, ҳалигача бу масала ўзининг етарлича баҳосини олгани йўқ.