avatar
Куч
268.04
Рейтинг
+102.96

Umarov Sher

Мақолалар

Ракамли ресурслардан-электрон мактаб сари

Sham'i anjuman

                                                    Баҳром   Умаров,


 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ


Алламурод Беккулов,


катта ўқитувчи


 


        Аниқланганлигидек, тажрибалар натижасида олган билимлар унинг қаерда олинганлиги ва қайси шароитларда кўпроқ фойдаланилишига боғлиқ ҳолда ривожланади. Шу боис ўқув-билув фаолияти жараёнида иш ўрни муҳити таъсирини ҳисобга олиш лозим бўлади.


      Биз яшаб турган муҳит босқичма-босқич рақамлига айланмоқда. Рақамли жамият ҳақида халқаро саммитларда давлатлар раҳбарлари гапиришмоқда ва сайловлар тизимини интернет орқали апробациядан ўтказишмоқда, дунёдаги катта корпорациялар виртуал офислар яратишмоқда. Энг асосийси эса, замонавий болалар ўзларини “рақамлар” олами (телефонлар, портатив компьютер, рақамли телевидения) сиз тасаввур қила олишмайди.


      Кўриниб турибдики, таълим тизимидаги анъанавий педагогикада анчагина сезиларли ўзгаришлар юз берган. Бу ерда асосий масала техноло-гияларни қўллаш ёки қўлламаслик ва ҳаттоки, уни қандай қўллаш ҳақида эмас, балки ҳар қандай янги технологияларнинг ривожланиши педагогика имкониятларини кенгайтириши ҳақидадир. “Техника фақатгина мақсадга етишиш воситаси эмас. Техника–оддий восита эмас, техника–яширин нарсани очиш туридир. Бу яширин нарсаларни очиш, ҳақиқатни юзага чиқаришдир”, – деб ёзганди атоқли немис файласуф олими Мартин Хайдеггер.


   Мактабларимизга фақат янги техник жиҳозларнинг берилиши таълим муаммоларини ҳал қилмайди. Агар улар бизнинг олдимизга қўйилган мақсадларни янгича талқинда қарамасак: кимни, нима учун ва қандай қилиб ўқитиш керак. Кўпинча у ёки бу замонавий техникани педагогик ёки бошқарув тизимида қўллаш ёки фойдаланиш масаласи у ўрнатилиб, жорий қилингандан кейин ўйлаб кўрилади. Реал педагогик амалиётда рақамли тизимларни қўллаш учун нафақат билимлар, балки мотивация ҳам етишмайди.  


      Рақамли мактаб – ҳар бир ўқувчисининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ўзининг хусусиятларини (географик жойлашуви ва моддий ҳолати, педагоглар ва раҳбар ходимларнинг тайёрлиги ва бошқалар) билган ва ҳис этган ҳолда таълим жараёнида рақамли технологиялардан самарали фойдаланаётган таълим муассасасидир. Рақамли мактабнинг компьютер воситалари тўла тўкис ўқувчиларнинг мустақил билим олишлари учун йўналтирилади.


    Замонавий, илғор, “рақамли” мактаб технологик янгиланишда, техникани жорий этишдан олдин биринчи навбатда нималарга эътибор бериши керак? Ушбу йўналишдаги асосий, муҳим саволлардан баъзиларини муҳокама қилиш 2012 йилнинг 25 август куни ўтказилган “Ёш ўқитувчиларнинг инновацион технологиялардан амалий фойдаланишга оид малакаларини шакллантириш муаммолари” мавзусидаги I интернет-конференцияда кўриб чиқишга ҳаракат қилинганди. Бу каби оддий бўлмаган саволларга дастлабки жавобларни биз интернет конференцияда иштирок этган республикамиз педагогларидан олишга сазовар бўлдик ва бугунги кунда шу йўналишдаги II конференцияни ўтказмоқдамиз.


     Технологик янгиланиш жараёнини бошдан кечираётган илғор мактаб рақамли таълим муассасасига айланиши учун қуйидаги мақсадларни ўзининг асосий иш фаолияти  этиб белгиланиши лозим:


ü мактаб жамоаси олдига аниқ  стратегик мақсадини қўйиш;


ü  уларнинг  бу мақсад моҳиятини англаш;


ü дарснинг таълимий-тарбиявий ва дидактик мақсадларини ҳал қилиш йўлларини рақамли ресурслар ёрдамида яратиб, уларнинг тўғрилигини аниқлашга киришиш;


ü қўйилган масала ечимини топиш ва воқеалар ривожини кузатиб, сабаб, ўрганиб оқибат алоқаларини ўз мантиқли, асосли хулосаларини юзага келтириши.


       Ҳозирда аксарият таълим муассасалари ўз “рақамли педагогикаси– рақамли мактаби”ни яратиш устида изланишлар олиб боришмоқда. Рақамли педагогика кенг жамоатчилик, таълимни бошқариш органларининг қўллаб-қувватлаши натижасида барча учун очиқ тизимга айланиши ҳар қандай таълим муассасаси учун “техник-педагогик” моделни яратиш, тажриба алмашиш, уни тарқатиш ва ўзи бажараётган ишдан қониқиш, роҳатланиш имкониятини беради.


     Ушбу масалани муҳокама қилиш учун бир қатор саволларга жавоб беришингизни таклиф қиламиз.


 


Сизнинг таълим муассасангиз рақамлими?


 


 


Саволлар



Ҳа/йўқ




Ўқув жараёни


  • Янги техникалар жорий қилинганда ижодий фаолиятга, креатив фикрлашни ривожлантиришга, ностандарт фикрлашни рағбатлан-тиришга, лойиҳалаш маданиятини оширишга шароитлар яратил-дими?

  • Таълимни шахсга йўналтиришга имкониятлар яратилганми?

  • Ўқув материалини кўриш, эшитиш, ўқиш орқали қабул қилувчи болалар хусусиятлари ҳисобга олинганми?

  • Таълим муассасаси йўналишига қараб қурилмалар, дастурлар, ўргатувчи комплексларни мослаштириш тизими мавжудми?

  • Ўқиш жараёнини анъанавий мактаб муҳитидан ташқарига кўчириш имконияти мавжудми?

  • Техник воситалар комплекси ўқувчиларга мустақил ўқиш имкониятини берадими?

  • Таълим беришда янги дидактик ёндашувларга эҳтиёж пайдо бўлдими?

  • Ўқув машғулотларини ўтказиш шакли ўзгардими?



 




Таълим муассасасини бошқариш


  • Ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар бир тармоқдаги муносабатларга жалб қилинганми?

  • Ички диалог ва коммуникациялар йўлга қўйилганми?

  • Қурилмалар билимлар назоратини самарали олиб боришга ва тартибни сақлашга ёрдам берадими?

  • Таълим муассасаси ҳақидаги барча ахборотлар унга қизиқувчилар ва керак бўладиганлар учун очиқми, ҳар доим олиш имконияти мавжудми?

  • Хўжалик-молиявий фаолиятни олиб бориш ва мониторинги самарадорлиги ортдими?



 




Педагогик жамоа


  • Ўқитувчи роли ўзгардими, у ўқув жараёнининг энг яхши ташкил этувчисига айландими?

  • Қабул қилинган қарорлар ижодкорликни рағбатлантир-яптими?

  • Ўз “билимлар базаси”ни тўлдириб бориш ва интеллектуал маҳсулотлар яратишга ёрдам беряптими?

  • Қабул қилинган қарор ва ечимлар ўқувчилар таълимини кузатиб бориш ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятини беряптими?

  • Коммуникацияларнинг янги шаклларини ривожлантиришга ёрдам беряптими?



 




Муҳит


  • Тизимли жиҳозланишдан кейин таълим муассасаси муҳити гармоникми?

  • Таълим муассасасининг ўз стили, руҳи пайдо бўлдими?

  • Таълим муассасаси ундан кетишни эмас, балки унинг бошқа ҳудудига ўтишни истайдиган даргоҳга айландими?

  • Ҳаттоки деворлар ҳам ўқув жараёнида ишлатиляптими?

  • Бошқа рақамли педагогикага ўтган таълим муассасалари билан алоқалар ўрнатишга эҳтиёж пайдо бўлдими?



 





Мактабларда технологик янгиланиш жараёни

Sham'i anjuman

Алишер Пардаев,


Вилоят халқ таълими


 бошқармасининг бошлиғи


 


 


      Мустакиллик йилларида ижтимоий муносабатлар тизимида чуқур сифатий ўзгаришлар амалга оширилиши каби маънавий-маърифий йўналишлар миллий педагогиканинг тармоқ тузилиши инновация ҳисобига янгиланди. Мамлакатимиздаги ўқув муассасаларининг техник таъминотини кескин ўзгариши, дунёвий ахборот ресурсларга кенг йўл очилиши таълимий хизмат кўрсатишнинг янги рақамли шакли вужудга келди.


    Аслини олганда, 2012 йилнинг 16-17 февраль кунлари пойтахтимизда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш—мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизациялашнинг муҳим шарти” мавзуида ўтказилган халқаро конференциянинг тавсияномасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мактаб ишини янгича ташкил этишнинг асосларини илгари сурди. Вилоятимизнинг таълим муассасаларида мазкур конференциянинг тавсиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ўзгаришлар  рўй  берди.  Вилоятдаги умумтаълим мактабларнинг компьютер техникаси билан таъминлаш  даражаси сўнгги бир давомида 42 фоизга ошди. Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган, тажрибали информатика фани ўқитувчиларига эга бўлган  73 та таянч мактабларида 16 000 нафардан ортиқ ўқитувчилар ўқитилди. Бунинг натижасида компьютердан таълим жараёнида фойдалана олиш малакасига эга бўлган ўқитувчилар 13,1 фоизга ошди. Биргина, интерактив таълим, жумладан, дарсни тақдимот ва визуаллашган воситалар орқали ташкил этиш жараёнини олиб қарайлик. Дарсни замонавий усулларда олиб бораётган, интернетдан ва ахборот технологияларидан дарс жараёнида тўғридан-тўғри фойдаланаётган ўқитувчиларнинг сони Термиз шаҳри, Бойсун, Сариосиё, Денов, Қумқўрғон, Шеробод ва Узун туманларида тубдан ортиб борганлиги педагогик кузатув ва таҳлилларимизда аён бўлмоқда.



Ахборотлашган мактаб мухитининг айрим масалалари

Sham'i anjuman

 


Мақсуд Юлдошев,


А.Авлоний номидаги ХТРХҚТМОМИ ректори


 


          Ахборот–коммуникация технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаларига изчил кириб бормоқда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамият қуриш бўйича халқ хўжалиги соҳаларида, ишлаб чиқариш ва таълим тизимида кенг миқёсда ислоҳатлар олиб борилмоқда. Ахборотлаштириш, замонавий ахборот–коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида ундан самарали фойдаланиш борасида устивор йўналишлар белгиланган.


     Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2002 йил 30 майдаги ПФ–3080 сонли    “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли Қарори, 2003 йил 11 декабрдаги 56–II–сонли “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, 2004 йил 29 апрелдаги 611–II–сонли “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши ахборот–коммуникация технологияларини соҳаларга сингдириш ва уларни ривожлантириш борасида жадал қўйилган қадамлар ҳисобланади.



Виртуал методик хона- мустакил таълимни ривожлантиришнинг мухим воситаси сифатида

Sham'i anjuman

 Умаров Баҳром,


Беккулов Алламурат,


 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ


 


       


        Бугунги замонавий шароитда таълим парадигмасининг ўзгариши узлуксиз, бардавом жараён бўлиб, унинг таркибий қисмини узлуксиз таълим, шахснинг профессионалиги ва малакаси шаклланганлиги ташкил этади. Зеро ўқитувчилар томонидан олий таълим муассасасида олинган билим ва кўникмалар мактаб таълими олдида турган янги масалаларни ҳал қилишда етарли бўлмай қолмоқда. Жамиятимиз томонидан ўқитувчи фаолияти ижодий, мустақил, мослашувчан, юқори интеллектуал ва ғоявий потенциалга эга, ижтимоий муҳитга нисбатан юқори профессионал компетентлик ва маданий даражали бўлиши учун шариоит яратилмоқ. Бугун ҳар бир ўқитувчи ижодий фаолиятга тайёр бўлиши лозим, чунки бу унинг муваффақияти, таълим хизматлари бозорида устуворлигини таъминлайди. Фақат ўз устида ишлайдиган, мустақил таълим олишга қодир, ўқитувчигина мустақил билим олишга қодир ўқувчини тарбиялашга ва фақат рақобатбардош ўқитувчигина рақобатбардош шахс етиштириб беришга лаёқатлидир. Педагогик фаолият учун қўйиладиган ушбу талаблар сабабли ўқитувчи доимий равишда янги шароитларга мослашишга имконият берувчи ҳамда фан бўйича унинг назарий тайёргарлигини ва педагогик-психологик билимларини такомиллаш-тиришга йўналтирилган мустақил таълим олишга тайёр бўлишга ундайди. Бу эса, ўз навбатида биринчи ўринга шахснинг таълим олиш фаолиятини рағбатлантирувчи, катталар таълими учун янги технологияларни қидириб топиш ва уни амалиётга жорий этишни олға суради. Бу юмушлар авваламбор, ўқитувчининг юқори шахсий жавобгарлиги ва ҳар қандай ёшда фаол билим олиши кераклигини тақозо этса, иккинчи томондан ўқитувчининг доимий мустақил таълим олишнинг заруратини пешлайди. Шундай қилиб, таълим муассасаларида педагогнинг касбий ривожланишини таъминлайдиган, ижтимоий талабларини қондиришга ва ўз иқтидорини намойиш этишга йўналтирилган ҳамда  маданий, таълимий, профессионал ва илмий салоҳиятини кўтаришга ёрдам берадиган муҳит ва шароит яратиш шарти туғилади.



“Инглиз тили дарсларида янги педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

     Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2013 йилнинг 25 феврал куни “Инглиз тили дарсларида янги педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда институт профессор-ўқитувчилари, вилоят таълим маркази мутахасисилари, илғор тажрибали ўқитувчилар, ТерДУнинг етакчи олимлари қатнашдилар.


   Семинар ишида“Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тиллларни ўқитиш тизимини янада тако-миллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг моҳияти, вилоят умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари, инглиз тилига ўргатишнинг замонавий методлари, инглиз тили дарсларида янги ахборот технология


лардан фойдаланиш педагогик асослари каби мавзуларга доир фикрлар билдирилди.


  Илғор педагогик технологияларни қўллаш бўйича Республика тажриба-синов майдончаси сифатида Шеробод туманидаги 17 мактабда инглиз тили дарсларини илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш ишлар тахлили, дарсларда “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Кластер”, “Кейс стади” каби технологияларнинг қўлланилиши ва уларнинг ўқув-тарбия жараёнидаги самарадорлиги масалалари мухокама этилди.   


      Ўқув-семинарда асосан инглиз тили ўқитувчиларининг компьютерда ишлаш малакасини ошириш, дарс жараёнида ҳамда касбий малакасини оширишда интернет ресурсларидан самарали фойдаланишларини йўлга қўйиш каби масалаларга  устуворлик  берилди.  Инглиз тили дарсларида ўқувчи-ёшлар учун фойдали ва ўрганиш осон бўлган чет тилидаги электрон дарсликлар, қизиқарли ўйинлар ва бошқотирма ресурслардан фойдаланишга оид иштирокчиларнинг кўникмалари шакллантирилди.



 


 

Хорижий тилга ўргатишнинг замонавий методлари

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

(Маъруза)


 


А.Шарипов,


 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ


 


    Хозирги вақтда нафақат хориж тилига ўқитиш бўйича балки барча фанларга ўқитишни, ўргатишни янги-янги методларини излаб топиш ва уни амалда синаб кўриш тўғрисида кўп ишлар қилинаяп­ти. Бу хозирги кундаги таълим тарбия жараёнини яхшилаш, учун хал қилиниши керак бўлган энг мухим муаммолардан биридир.


     Агар аввал хорижий тилни  ўқитиш шу тил системасини ўрганиш деб қаралган бўлса, кейинги йилларда ўқитишдаги мухим кўзланган нарса бу ўқувчиларни хорижий нутқини ўстиришдан иборат бўл­ди. Шуни айтиш керакки, хорижий ўрганишдаги бу мақсадлар, ўз-ўзидан ёки бирор кимсалар шахс томонидан қўйилмайди, балки лингвистика ва психология фанидаги ўзгаришлар ва социал жами­ятнинг ривожланиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Масалан: Аудиолингволь методни олиб кўрайлик. Бу методнинг юзага келишига лингвистика фанидаги ўзгаришлар, яъни структу­рал оқимни таъсири бўлди.



Кадрлар тайёрлаш миллий модели:натижалар тахлили

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   2013 йил 14-15 февраль кунлари Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда “Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида малака ошириш таълими тингловчилари иштирокида мамлакатимизнинг “Кадрлар тайёрлаш миллий модели”нинг ўзига хос хусусиятларини янада кенгроқ ўрганишни ташкил этиш мақсадида факультатив курс ташкил этилди. Махсус курснинг мақсади дунё ҳамжамияти томонидан «Кадрлар тайёрлашнинг ўзбек миллий модели» номи билан эътироф этилган кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этилиши натижасида мамлакатимизда эришилган ютуқлар ҳақидаги таҳлилий маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш, мустақил ҳаётда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришда, шунингдек, жамиятимиз потенциал кучларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида зарур билимларни  беришдан  иборат  бўлди.


  


    Мазкур курсда институт профессор-ўқитувчилари, фахрий ўқитувчилар ва малака ошириш таълими тингловчилари иштирок этишди.


    Мароқли маърузалардан орқали курс иштирокчилари кадрлар тайёрлаш миллий моделининг яратилиши, миллий моделни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида узлуксиз таълим тизими ва унинг ҳар бир бўғинида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва миллий моделнинг имкониятлари ҳақидаги кўникма ва малакаларини  мустаҳкамладилар.


 

Шоҳ ва шоир Бобур

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   2013 йилнинг 13 феврал куни Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда маънавиятимиз тарихидаги улуғ сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган "Ҳазрати шоҳ ва шоир Бобур" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда малака ошииш таълими тингловчилари, илғор тажрибали ўқитувчилар, ТерДУнинг етакчи олимлари иштирок этишди.


   Тадбирни ўтказишдан мақсад ушбу буюк алломанинг ижодини янада чуқурроқ ўрганиш, ёшларимиз орасида  ватанпарварлик,  юртга  садоқат руҳини шаклланти-ришдан  иборат  бўлди.


 


    Тадбир маърузачилари Мирзо Бобур ўзбек адабий тилининг ривожланишида, ўзбек адабиётида реалистик йўлни такомиллаштиришда, унинг шеърий шаклларини мукаммаллаштиришдаги ўрни, ўзига хос оригинал поэзияси, ўзининг теранлиги, соддалиги ва ниҳоятда оҳангдорлиги, унинг мукаммал шаклга эга бўлган шеърлари ўз кучи ва таъсирчанлиги жиҳатидан жаҳон маънавияти хазинасидаги мавқеини, шунингдек, мактаб адабий таълимида шоирнинг ижодини ўрганишни ташкил этишнинг тадрисий масалаларини  кенг муҳокама этдилар.


 


    Тадбир иштирокчилари бобокалонимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётий фаолияти ва ижоди ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди.


    Малака ошириш таълими иштирокчилари Бобур ҳаётига билан бир қанча воқеаларни саҳна кўринишлари мисолида жонлантиришди.


“Pedagogik esselar sirtqi tanlovi-–2013”

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

«PEST– 2 0 1 3»       

      Х  А  Б  А  Р  Н  О  М  А

   Мамлакатимиз таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш ижодкор ўқитувчилар ва тарбиячиларни 2013 йилнинг 18-20 апрель кунлари  “Обод турмуш йили” муносабати билан ўтказиладиган “Pedagogik esselar sirtqi tanlovi-2013” (PEST-2013)га иштирок этишга таклиф этамиз.

  Мавзу: «Обод турмуш тарзи – юксак таълим-тарбия асоси».

  Ташкилотчи: Сурхондарё вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

  Мақсад: Ёш ўқитувчиларнинг обод турмуш тарзи тушунчасига оид шахсий нуқтаи назарларини аниқлаш, шунингдек, обод турмуш барқарорлигини таъминлашда мактаб ва таълим-тарбиянинг ўрнини белгилаш.

     Педагогик эсселар танлови 2 йўналишда ўтказилади:


Катталар таълими психологиясига айрим чизгилар

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Баҳром  Умаров,


Сурхондарё  ВПКҚТМОИ


 


 


    Мамлакатимизда янгиланган, жаҳон андозаларига ҳамоҳанг таълим мазмуни ўз-ўзидан эмас, балки, кўп минг сонли педагоглар тажрибаси, ижодий фаолияти орқали амалга ошади. Таълим ислоҳоти янгича фикрловчи, асримизнинг шиддатли ахборот оқимида тўғри йўл топа оладиган, ахборотлардан ёш авлод таълим-тарбияси, касб-ҳунар ўрганишида унумли фойдаланадиган, изланувчан, ижодкор ўқитувчини шакллантириш вазифасини қўймоқда. Мавжуд тажрибалар шуни кўрсатадики, таълим мазмуни қанчалик янгиланмасин, мукаммал ўқув дастурлари, дарсликлар яратилмасин, ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини таъминлашда ўқитувчининг  педагогик  маҳорати  муҳим  ўрин  эгаллайди.


      Шахс ўз аҳлоқи механизмини тушуниб етиш, ўзининг ҳар бир хатти-ҳаракати, майллари моҳияти ва оқибатини чуқур англаши учун сезги жисмларига эга бўлишнинг ўзи етарли эмас. Махсус андрагог амалиётчиларни тайёрлашга катта эҳтиёж туғилмоқда. Катта ёшдагиларни юқори касбий маҳорат билан ўқитиш ёшларни ўқитишдан кўра кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Катта ёшдагиларни ўқитиш педагогикаси, психологияси, интерфаол усуллари ва кўргазмали қуролларни танлаш, ўқув режаларни тузиш алоҳида ёндашувни талаб этади. Ёшларни ўқитишга йўналтирилган анъанавий педагогик ва психологик маҳорат билан катта ёшдагиларни ўқитиш етарлича самарали натижалар бермаслиги мумкин. Одатда катта ёшдагилар деган тушунча маълум даражада нисбий  тушунчадир.



Навоийшуносликнинг бир мавсумига шарҳ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Баҳром  Умаров,

Сурхондарё вилоят ПККТМОИ ректори в.б.

 

 

 

 

 

    Кейинги вақтларда ғоят мураккаб, чигал, изоҳлаш мушкил бўлган инсонлараро муносабатларни акс эттиришга интилаётган замонавий навоийшунослик шахснинг ички оламига дахлдор жиҳатлар: руҳият, ҳиссиёт, кўнгилни тасвирлашга киришмоқда, алоҳида инсон шахсининг маънавиятини мукаммал-лаштиришга, одам руҳияти қатламларини нозикрок идрок этишга имкон яратмоқда. Бу ҳукмимизни 2011 йилнинг ўзида мамлака-тимизнинг турли нашрларида тадқиқотчи олимларимиз томонидан эълон қилинган илмий-маърифий асарлари мазмуни  билан  далилашимиз мумкин.   

   Даставвал, мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Алишер Навоий асарларининг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашр этилиши мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини сингдириш, инсон-парварлик ғояларини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.


Ҳакимия таълимоти ва Ҳазрати Хизр образи

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Баҳром  Умаров,

Сурхондарё  ВПКҚТМОИ

 

     Муқаддас Қуръоннинг ўн саккизинчи “Ал-Кахф” (“Ғор”) сурасида Мусо пайғамбарнинг номи тилга олинмаган сирли йўлдоши (“қулларимиздан бири”) ҳақида сўз боради. Ҳадислар тўпламида эса, Мусонинг сирли йўлдоши ал-Хадир (туркийда Хизр)  эканлиги  ҳақида  ишоралар*  мавжуд.

     Ҳазрати Хизр ҳақидаги ривоят ислом динининг муқаддас китобида аниқ кўрсатилмаганлигини сўфийлик таълимотига оид адабиётлар ва бошқа диний   манбалар  шаҳодат  беради.

     Машҳур шарқшунос олим Е.Э.Бертельс Хизр образи ҳақида қуйидагича ёзади: “Бу тимсолнинг келиб чиқишини ҳозирги вақтгача аниқлаш имкони бўлмаган. У қайсидир қадимий ўсимлик дунёсини илоҳларига хос хислатга эгаки, унинг оёқлари остида барча нарса кўкаради ва гуллайди, аммо у ҳақидаги тасаввуротлар шу билан чекланиб  қолмайди”.

     Тасаввуф таълимотида Хизр юқори мартабага эга бўлган вали (“Худонинг дўсти”) ҳисобланиб, унинг табиати борасида икки турдаги қарама-қарши  фикрлар  мавжуд:

  • у  оддий  инсон  қиёфасида бўлиб, ер юзида  яшайди.
  • у  руҳий,  номоддий   мавжудотдир.

ҚАЛБИНИ ДУНЁ МЕҲРИДАН ПОКЛАГАН АЛЛОМА ҲАҚИДА С А Б О Қ Л А Р

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

Ҳамидова Нодира

Сурхондарё вилоят ПККТМОИ

 

        Умумий ўрта мактабларининг давлат таълим стандартлари ва адабиёт ўқув дастурида адабий таълимда ўлкашунослик материалларидан фойдаланишни назарда тутиб, ҳар бир синфда маҳаллий адабий материалларни мавзу характери ҳамда ўқитувчи маҳорати ва ўқувчиларнинг қизиқиш даражасига қараб икки йўналишда: материалларни муайян мавзуларга белгиланган соатларнинг бир қисми сифатида дарсда бериш ва бу материалларни синфдан ташқари машғулотларда ўрганилиши мумкин. Сурхондарё вилояти мактабларида бундай материаллар йирик маҳаллий адиблар ижоди ёхуд уларнинг айрим таълимий асарларини ўрганилишидан  иборат  бўлади.

    Шунинг учун ушбу мавзуга ажратилган бир соатни асрнинг йирик алломаси ал-Ҳаким ат-Термизий ижодини ўрганишга  бағишлаш  мақсадга  мувофиқдир.

    Ўқитувчи ўқувчиларга бу алломанинг ҳаёти ва ижодий жараёнлари ҳақида маълумот берар экан бошқа бир қатор тадрисий масалалар билан биргаликда тарбияланувчи-ларимизнинг педагогик-психологик оламига мос ғоявий–тематик хусусиятларни юзага чиқариши ва ўқув-билув жараёнида ўқувчиларни олинган ахборотларни мустақил таҳрир қилишни кучайтиришни  таъминловчи замонавий дидактик таъминотини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва услубий педагогик шартларини белгилаш, ўқув-билув фаолиятининг бугунги кунда тўла маънода ўқувчи шахсига йўналтирилишига имкон берадиган таълим мазмунининг янги услубларини таклиф этиш ва мазкур услубларнинг  таълим мазмунида акс эттирилиши каби маласаларни ҳал этишга устуворлик бериши лозимдир.


КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ УЧУН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎҚИТИЛИШИДА ДЎСТОНА ВА ИЖОДИЙ МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

Баҳодир Хуррамов,

 Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

Зарифа Шукурова,

Термиз шаҳри 8- мактаб 

 

Таълим жараёнининг жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда асосий тармоқлардан бири бўлган ахборот технологияларининг тараққиётимиздаги ўрни беқиёсдир.


Пути использования икт в обучении русскому языку в национальной школе

Sham'i anjuman


 Дилором Салихова,


 Сурхандарьинский облИППКПК


 


Наиболее перспективным и совершен­ным, на наш взгляд, средством обучения, обладающим уникальными возможностями, затрагивающим все сферы нашей многогранной жизни, в том числе и обуче­ние русскому языку в национальной школе, является компьютер.


Компьютерная грамотность школьников предпола­гает аналогичную грамотность всех учителей-предмет­ников. Вот почему так важно учителям уже сегодня начинать знакомиться с дидактическими возможностя­ми компьютера, областями наиболее эффективного его применения, с теми изменениями в своей деятельности и деятельности учащихся на уроке, которые связаны с применением компьютера.


 


Компьютер—универсальное средство обучающей деятельности, позвол-яющее строить индивидуализиро­ванное обучение на основе модели учащегося, учитыва­ющей историю его обучения (путь продвижения от незнания к знанию) и индивидуальные психофизиоло­гические особенности памяти, восприятия, мышления. Подобными уникальными возможностями не обладает ни одно из известных до сих пор средств обучения.


 



ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИ

Sham'i anjuman

Санжар Сатторов,

  Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИ

Ҳозирда барча таълим муассасалари замонавий компьютер ва телекоммуникация технологиялари билан жиҳозланмоқда. Таълим мазмуни ва сифати масалалари жамиятда устувор йўналиш сифатида кўрилмоқда. Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот технологияларнинг жорий этиш масаласи оммалашмоқда. Бу эса, педагогларнинг ўз меҳнати фаолиятига янгича  ёндашувини талаб этади. Ўқув жараёнида янги технологияларнинг жорий этилиши, ўқитувчини техникавий воситалар томонидан сиқиб чиқаришга эмас, балки ўқитувчининг вазифалари ва ролини ўзгартиради.

Замонавий ўқитувчи–келажак бунёдкори, янги педагогик технологиялари, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчисидир. Замонавий ўқитувчи томонидан ўқув жараёнининг ташкил этилиши жараёнида дарс мазмунидаги асосий маълумотлар ва ўқув материали шундай тақдим этилиши керакки, у талабанинг визуал идрок қилиш қобилиятини осонлаштирсин.


www.mahorat.uz -виртуал методик хизмат лабораторияси

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

Умаров Баҳром

Сурхондарё вилоят ПККҚТМОИ ректори  

 

    Юқори малакали педагог кадрларга бўлган талаблар ортиб бораётган ҳозиргишароитда ёш авлодни асрлар давомида шаклланиб келаётган умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш лаёқатига эга бўлган, фаннинг фундаментал асосларини пухта эгаллаган, педагогика ва психология  фанларининг замонавий методлари билан чуқур қуролланган, касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши  ўзлаштириб олган ижодкор педагог кадрларни шакллантириш талаб этилади.

    Мамлакатимиздаги ўқув муассасаларининг техник таъминотини кескин ўзгариши, дунёвий ахборот ресурсларга кенг йўл очилиши таълимий хизмат кўрсатишнинг янги виртуал шакли вужудга келди.


ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ НА ЗАНЯТИЯХ КУРСОВ ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РУКОВОДИТЕЙ ШКОЛ

Sham'i anjuman

Маматказина Алия Али-Аксаровна,

 Сурхандарьинский облИППКПК

     Тенденции развития образования требуют соответствия уровня профессиональной компетентности руководящих работников школ требованиям современности. А возрастающие требования общества к качеству образования и педагогическому профессионализму обусловливают приоритетную направленность процесса повышения их квалификации на развитие профессиональной компетентности, на обеспечение условий для конструктивного решения проблем педагогической практики и реализации задач инновационного развития.


ЎҚУВЧИЛАРГА ТЕХНОЛОГИК БИЛИМ БЕРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ

Sham'i anjuman

                                                                          Абдумалик Нурмаматов,

 Сурхондарё   вилоят ПКҚТМОИ

     Мамлакатимиз мустақилликга эришгандан сўнг ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилди ва шунга мос ҳолда барча соҳа мутахас-сисларда янгидан-янги маъсулиятлар, ўз вазифасига сидқи дилдан ва виждонан бажариш талабларига мос ҳиссий психологик ҳолатлар ортиб борди. Шунинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси 21 йил давомида ҳар бир соҳа ривожида етакчи мамлакатлар назарига тушди ва тушиб бормоқда. Жумладан, таълим соҳасида ҳам ривожланган етакчи мамлакатлар ўрганса бўладиган  юксак ютуқларга эришдик.


Учебно-техническое оснащение кабинета английского языка

Surxondaryo viloyat PKQTMOI

    

Сурхандарьинский облИППКПК

(рекомен)

 

    Создание кабинета английского языка на современном уровне в соответствии с требованиями к содержательному и техническому наполнению государственного стандарта общего образования требует больших внимания.

   

    Техническое оснащение кабинета осуществляется за счет автоматического рабочего места учителя.

    Кабинет английского языка оснащен учебной мебелью, в кабинете выдержан строгий дизайн в светлых тонах стен и мебели, создан комфортный психологический климат и уют за счет большого количества растений и цветов.

      В кабинете должен быт ТСО и АРМ, позволяющие использовать УМК в полном объеме; карты, видеофильмы, комплекты учебных пособий, грамматические таблицы, тематические картины, дополнительная литература для домашнего чтения, электронные пособия и энциклопедии на мультимедийных носителях, словари, творческие работы учащихся. Составлена и постоянно пополняется мультимедийная методическая копилка методических и дидактических учебных материалов, разработанных как учителями школьного методического объединения, так и учащимися; цифровые образовательные ресурсы (ЦОРы).